Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Бангкокда динозавр олиб кетаётган юк машинаси тирбандликда қолиб кетди
20:28 / 03.03.2016
9943

Таиланд пойтахти Бангкокда тираннозавр олиб кетаётган юк машинаси тирбандликда қолиб кетди, деб хабар бермоқда ушбу ҳолат тасвирланган видеога иқтибос келтирган ҳолда Asian Correspondent портали.

Ушбу воқеа 29 февралда юз берган. Видеода тираннозаврнинг қимирлаётгани, оғзини очаётгани ва ўкираётганини кўриш мумкин. Ён атрофдагилар тўпланиб, уни суратга ва видеога ола бошлаганлар.

Портал маълумотларига кўра, бу улкан маҳлуқ 18 мартда Бангкокда очиладиган "Динозаврлар сайёраси" тематик боғига олиб кетилаётган тираннозавр нусхаси бўлган.

Тираннозавр бу боғга ўрнатиладиган 200 та автоматлаштирилган динозаврлардан бири бўлади.

 

น่ากลัวสัส!

Опубликовано สัตว์โลกอมตีน 2 марта 2016 г.

Улашинг
  • Теглар:
Top