Женевада келажак автомобиллари намойиш этилди
11:34 / 04.03.2016
5009

Женева Халқаро автосалонида ишлаб чиқарувчилар автомобилларнинг янги моделлари сериялари билан бир қаторда бир неча концепт-карлар ҳам намойиш этишди.

Масалан, Skoda ўзининг илк улкан крассовери – VisionSни кўз-кўз қилди. Volkswagen эса тез орада ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган эгилувчан том қисми йиғиладиган келажакбоп кроссовер-кабриолетини намойиш этди.
Subaru япон фирмаси, европаликлардан ортда қолмай, мотор-томошада машҳур XV моделининг кейинги авлоди қандай кўринишда бўлишини кўрсатиб қўйди.

Маълумот учун: Концепт-кар –янгича услуб ва кўринишга эга, янги технологиялар асосидаги намойиш учун мўлжалланган келажак автомобилларининг прототипи. Автошоуларда томошабинларнинг муносабатига қараб уларнинг келажаги ҳал этилади. Илк концепт-карни General Motors дизайнери Харли Эрлу яратган.

Rinspeed Etos

Subaru XV Concept

Skoda VisionS

DS e-tense

Opel GT Concept

Volkswagen T-Cross Breeze

Toyota C-HR SUV

Italdesign Guigiaro GT Zero

Peugeot Fractal

nanoFlowcell AG's Quantino

Улашинг
  • Теглар:
Top