Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Путин Россия ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади
17:25 / 04.03.2016
2721

Россия президенти Владимир Путин Россия ва Қирғизистон ўртасидаги икки томон фуқароларининг ўз ҳудудларида бўлиш тартиби бўйича битимни ратификация қилиш борасидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Кремл сайтида хабар берилган.

"Келишувдан мақсад икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантириш ҳамда фуқароларнинг бир мамлакатдан иккинчисига сафар қилишини тартибга солишдан иборат", дейилади хабарда.

Бу шартнома бир томонни ўз ҳудудига кирган иккинчи томон фуқаросини 30 кунгача рўйхатга ўтказиш мажбуриятидан озод этади.


Улашинг
  • Теглар:
Top