Украина Япониядан 300 млн доллар миқдорида кредит олади
18:06 / 04.03.2016
1453

Украина ва Япония иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш мақсадида Украинага 300 млн долларлик кредит ажратиш келишувини ратификация қилди. Бу ҳақда Украина молия вазири Наталья Яресько берган маълумотга асосланиб, УНИАН хабар бермоқда.

«Бугун биз шуни маълум қилишдан хурсандмизки, Украина ва Япония 300 млн долларлик кредит ажратиш шартномасини ратификация қилди», — деди у.

Шартнома жорий йилнинг мартидан кучга киради, заём эса Украинага апрель ойида берилади.


Улашинг
  • Теглар:
Top