Криштиану Роналду Испания Примераси тўпурарлари рўйхатида 2-ўринга кўтарилиб олди
01:02 / 06.03.2016
6817

Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания Примерасининг 28-турида "Сельта"га қарши учрашувда покер амалга ошириб, ўзининг Примерадаги голлари сонини 252 тага етказиб қўйди. Учрашув 7:1 ҳисоби билан якунланди.

Шу тариқа, португалиялик футболчи Испания Примераси тўпурарлари рўйхатида 2-ўринга кўтарилиб олди.

Бу борада “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси етакчилик қилмоқда, унинг ҳисобида 305 та гол бор. Бироқ аргентиналик футболчи Испания чемпионатида Роналдуга қараганда 109 та ўйин кўпроқ ўтказган.


Улашинг
  • Теглар:
Top