Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Австралия Малайзиянинг йўқолиб қолган Boeing самолётини икки ой ичида топмоқчи
20:51 / 07.03.2016
3457

Австралиянинг транспорт хавфсизлиги бюроси раҳбари Мартин Долан Malaysia Airlines авиакомпаниясининг икки йил аввал йўқолиб қолган Boeing 747 йўловчи самолёти ёз бошигача топилиши мумкинлигини айтди, деб хабар бермоқда "Интерфакс" ахборот агентлиги.

"Биз қидирувлар олиб борилаётган ҳудуднинг 4 дан 3 қисмини текшириб чиқдик ва ҳеч қандай изларни аниқламадик. Бу эса самолёт қолдиқлари қолган қисмда бўлиши мумкинлиги эҳтимолини оширмоқда", деб айтди Долан.

Маълум қилинишича, қидирув хизматлари Ҳинд океанининг жанубий қисмидаги яна 30 минг квадрат километрга яқин денгиз тубини текшириб чиқишлари керак. Қидирув ишлари июндан кеч бўлмаган муддатда якунланиши режалаштирилмоқда.

2014 йил мартда Куала-Лумпурдан Пекинга парвоз қилаётган самолёт Ҳинд океанининг жанубий қисмида қулагани эҳтимол қилинмоқда. Самолёт бортида 227 нафар йўловчи ва 12 нафар экипаж аъзоси бўлган.


Улашинг
  • Теглар:
Top