Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Киношунос ёш режиссёрни танқид қилди ва яхши кинорежиссёр бўлиш сирини очди
15:05 / 07.03.2016
3334

Кино оламида ўз қарашлари, кескин танқидий мулоҳазалари билан танилган адабиётшунос Шуҳрат Ризаев бу сафар режиссёр Улуғбек Абзаловнинг “Салом севги” фильми ҳақида мулоҳаза билдирди.

Унинг дастлабки танқиди фильм афишасига қаратилди. Яъни “Салом, севги” — бу ундов, мурожаат, ҳис-туйғу иштирок этадиган бирикма. Демак, “салом” сўзидан кейин вергул, “Севги”дан кейин ундов бўлиши керак. “Салом севги” ёзувини кўриб, фильмни анча тажрибасиз ижодкорлар ишлаганини англадим”, – дейди танқидчи.

Ўз мулоҳазасида фильмнинг бўш жиҳатлари, актёрларнинг ижроси ҳақида фикр билдириб, ёш режиссёрлар фильм олгунга қадар тажрибали режиссёрларга ёрдамчи бўлиб ишлашлари лозимлигини айтади.

Шунингдек, мутахассис ёш режиссёрга “Маслаҳатим жаҳон киносининг энг сара намуналари, итальян неореализми, француз романтизми, Голлувуднинг “Оскар” мукофотига сазовор бўлаётган фильмлари, Хитой, Япония, Эрон киноижодкорлари ижод маҳсули, хуллас, камида мингта кинокартина кўринг, ўз устингизда ишланг ва албатта кўп китоб ўқинг”, – дейди.


Улашинг
  • Теглар:
Top