Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Beeline Сурхондарё вилоятида янги база станцияларни ўрнатди
15:14 / 10.03.2016
1668

Beeline алоқа оператори Сурхондарё вилояти ҳудудидаги 3G тармоқлари қопламининг доираси ва сиғимнинг кенгайгани ҳақида хабар берди.

Маълум қилинишича, Денов ва Шеробод туманларида янги база станциялари ишга туширилди ва натижасида алоқа ва мобил Интернет сифати сезиларли даражада яхшиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятида 10дан зиёд 3G база станциялари ишга туширилганди. Бу эса ҳудуд аҳолиси юқори тезликдаги мобил Интернет ва сифатли алоқа имтиёзларидан фойдалана олишларига имкон беради.


Улашинг
  • Теглар:
Top