Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Навоий вилоятида импорт ўрнини босувчи кўплаб маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда
14:50 / 11.03.2016
1596

Маълумотларга кўра, 2016 йилда Навоий вилоятида маҳаллийлаштириш дастури доирасида 4 корхонада 50 истиқболли лойиҳа асосида тайёр маҳсулот, материаллар, бутловчи қисм ва деталлар ишлаб чиқарилди.

“Навоий Гранд Битум”, “Зарафшон извест”, “Кармана Искамир”, “Навоий Керамзит Қурилиш”, “Perfekt Proof”, “Омад бизнес Зарафшон” масъулияти чекланган жамиятларида крегинли битум, кальций карбид, техник кигиз, вермикулит, эмкар вакцинаси ва оловга чидамли ғишт ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. “Кимёгар СТМ”, “Gidro-Stanko-Servis” корхоналарида натрий сульфит ҳамда кимё ва кон саноати корхоналари учун эҳтиёт қисмлар, ускуна ва дастгоҳлар тайёрлаш ўзлаштирилди, деб хабар беради ЎзА.

“Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” белгиси остида тайёрланаётган маҳсулотлар импорт сарфини қисқартириб, ички ва ташқи бозорда тобора мустаҳкам ўрин эгалламоқда.

Вилоятда шунингдек, кичик ва йирик корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, “Heating radiators” масъулияти чекланган жамиятида маҳаллийлаштириш дастури асосида иситиш тизимлари учун йилига 540 минг алюминли радиатор ишлаб чиқарилмоқда.

Қизилтепа туманидаги “Бўстон чинниси” хусусий корхонасида эса қарийб 20 турдаги чинни буюмлар ва энергетика тизими учун симёғоч ва бошқа ускуналарга мўлжалланган электроизоляторлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бунинг самарасида қўшимча 5 янги иш ўрни яратилиб, уларнинг умумий сони 35 нафарга етган.


Улашинг
  • Теглар:
Top