Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Порошенко: мен Россия билан жанг қилишни ёмон кўраман
06:53 / 11.03.2016
3407

Украина президенти Пётр Порошенко Туркиянинг TRT World телеканалига берган интервьюсида Россия билан жанг қилишни ёқтирмаслигини, бироқ бош қўмондон сифатида унинг Украинани ҳимоя қилиш мажбурияти борлигини айтди.

Бу ҳақда Порошенко матбуот хизмати твиттерда маълум қилди.

"Мен Россия билан жанг қилишни ёқтирмайман, бироқ бош қўмондон сифатида мен Украинани ҳимоя қилишга мажбурман", деб айтди Порошенко.

Порошенко Россия ўт очишни тўхтатиш ва оғир қурол-аслаҳани ортга қайтариш бўйича Минск келишувларини бажармаётганини таъкидлаб ўтди.

Унинг айтишича, Россия тажовузи "украиналикларнинг Европага интилишини рағбатлантирди".

Аввалроқ Порошенко Украина бир йил ичида Луганск ва Донецк вилоятларини тинч йўл билан қайтиб олишини айтганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top