Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россия ташқи ишлар вазирлигида Суриянинг федераллаштирилиши муҳокама қилиниши "сафсата" деб аталди
19:39 / 12.03.2016
675

Россиянинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича махсус вакили, ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов Ғарб билан Суриянинг федераллаштирилиши масаласи муҳокама қилиниши ҳақидаги маълумотни рад этди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

"Бу буткул сафсата. Давлат қурилиши масаласини сурияликларнинг ўзи ҳал қилиши керак, улар ўзлари ўз давлатлари учун конституцияни тузишлари ва ҳокимият тизими қандай бўлшини белгилашлари керак", деб айтди Богданов.

Богдановнинг айтишича, Россия Сурия ҳудуди ва халқи ягоналигининг сақлаб қолинишини энг яхши вариант деб ҳисоблайди.

Аввалроқ БМТдаги манба Суриядаги ихтилофни тартибга солиш бўйича музокаралар иштирокчилари Суриянинг федераллаштирилиши имкониятини муҳокама қилаётганларини маълум қилганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top