Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитой экспортни ошириш учун девальвацияга муҳтож эмас
11:55 / 12.03.2016
942

Хитой экспортни рағбатлантириш учун миллий валютани девальвация қилиши шарт эмас, деб хабар берди Хитой халқ банки (Миллий банк) раҳбари Чжоу Сяочуань.

“Бизда бозор жараёнларини бошқариш ва маҳсулотларимизнинг рақобатбардошлигини ошириш учун юань курси билан манипуляция қилиш заруриятимиз йўқ”,- деб айтди Сяочуань. Шунингдек, унинг таъкидлашича, февраль ойида экспорт ҳажмининг камайганига қарамасдан, ХХРнинг жаҳон савдосидаги улуши кўпайди.

“Хитой маҳсулотлари ҳали ҳам жаҳон бозорида рақобатбардош. Экспортни рағбатлантириш учун зудлик билан қарорлар қабул қилишнинг зарурати йўқ”, - деб қўшди Халқ банк раҳбари.

КНР бош божхона бошқарувининг маълумотларига кўра, экспорт ҳажми февраль ойи бўйича йиллик кўламда 20.6 фоизга 821.8 млрд юанга (126,3 млрд доллар), импорт эса 8 фоиз 612,3 млрд юанга (94,1 млрд доллар) қисқарган.


Улашинг
  • Теглар:
Top