Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Бангкокда банк биносида кимёвий моддалар сизиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
08:30 / 14.03.2016
563

Таиланд пойтахти Бангкокда мамлакатнинг энг қадимги банкларидан бири бўлган Siam Commercial Bank биносида кимёвий моддалар сизиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳат олди. Бу ҳақда 14 мартда Бангкокнинг "Эраван" шошилинч тиббиёт маркази маълум қилди.

Нохуш воқеа 13 мартда кечки пайт юз берган.

Банк матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, бино ёртўласида ишлаётган ишчилар кимёвий воситалар билан ёнғинни ўчириш тизимига шикаст етказишган. "ОАВда маълум қилингандек, бино худудида портлаш ҳам, ёнғин ҳам бўлмаган", деб айтилмоқда хабарда. 

Полиция ушбу ҳолат юзасидан тергов олиб бормоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top