Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Дуров маълумотларни бузиб кириш масаласида Apple томонида бўлди
10:53 / 14.03.2016
717

“ВКонтакте” ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжери асосчиси шахсий маълумотларни бузиб кириш борасидаги ишда Apple томонида бўлди. Бу ҳақда CBS хабар бермоқда.

“60 сония” шоуси бошловчиси Лесли Шталь унга қуйидагича савол берган: Нима муҳим, махфийлик кафолатими ёки террорчиликка қарши курашишми?

“Шахсан мен махфийлик кафолати, деган жавобни танлар эдим. Лекин бир нарса аниқ бўлиши керак: сиз ҳуқуқ-тартибон органларини истисно этган ҳолатда жаҳондаги юз миллионлаб одамларнинг маълумотини хавф остига қўясиз. Бу мумкин эмас”, — дея таъкидлаган Дуров.
У алоқалар ёки ҳимояланган ёки ҳимоясиз бўлиши керак, деган хулосага келди.


Улашинг
  • Теглар:
Top