Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Кот-дИвуар президенти пляждаги ҳужум натижасида 16 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади
09:17 / 14.03.2016
496

Кот-д'Ивуардаги курортлардан бирига ҳужум қилиниши оқибатида 16 киши, жумладан 2 нафар ҳарбий ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу маълумотни мамлакат президенти Алассан Уаттара тасдиқлади.

"Гран-Басам шаҳридаги пляжга 6 қуролланган киши келган... Афсуски, 14 нафар фуқаро ва махсус хизматларнинг 2 нафар ходими ҳалок бўлди", деб айтди мамлакат етакчиси.

Маълум қилинишича, президент воқеа жойига ташриф буюрган.

Отишмани содир этган қуролланган кимсалар (6 киши) йўқ қилинган.


Улашинг
  • Теглар:
Top