Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Павел Дуров: ИШИД ўзининг шахсий мессенжерини яратиши мумкин
11:35 / 14.03.2016
663

“ВКонтакте” ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров ИШИД жангарилари ўзларининг шахсий мессенжерларини яратишлари мумкинлигини айтди. Бу ҳақда CBS хабар бермоқда.

Унинг айтишича, лойиҳачилар террорчиларнинг сервисидан фойдаланишларини олдини олмоқда. У шифрлаш тизими фойдаланувчилари барча тоифалар учун бир хил тарзда ҳаракат қилади, бунга шубҳа қилмаса ҳам бўлади, дея қўшимча қилган.
Тадбиркор турли гуруҳлардаги жангарилар бир уринишдаёқ ҳар хил маълумотларни тарқатишлари мумкин, жумладан, Telegram мессенжери орқали ҳам, деган саволга изоҳ бериб ўтди.

“Хўш, бизнинг дунёимиз технология дунёси. Буни тўхтатиб бўлмайди. ИШИД агар истаса бир ой ичида маълумот алмашувчи ўзининг шахсий мессенжерини яратиши мумкин”, — дея таъкидлаган Дуров.


Улашинг
  • Теглар:
Top