Pfizer Ҳиндистонда йўталга қарши дори воситаси сотишни тўхтатади
12:27 / 14.03.2016
1805

АҚШнинг йирик фармацевтика компанияси бўлмиш Pfizer йўталга қарши машҳур Corex дори воситасини Ҳиндистонда сотишни тўхтатишини маълум қилган. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, Ҳиндистон ҳукумати ушбу дори воситаси мамлакатда 30 йилдан бери муваффақиятли сотиб келинаётганига қарамай, унинг мамлакат ҳудудида сотилишини тақиқлаган. Мутахассислар гуруҳининг маълум қилишича, дори воситаси таркибида саломатлик учун хавфли бўлган хлорфенирамин малеат ва кодеин аниқланган.

Нашрнинг маълум қилишича, дори воситасининг Ҳиндистон ҳудудида сотилишининг тақиқланиши, Pfizer фойдасига катта зарар етказади. Чунки мамлакатда Corex дори воситаси сўнгги тўққиз ой давомида сотилиши, компанияга 26,3 млн доллар фойда келтирган.


Улашинг
  • Теглар:
Top