Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тармоқларда янги iPhone корпусининг сурати пайдо бўлди
22:30 / 14.03.2016
701

Ресурсининг асосчиси Стив Хеммерстоффер iPhone 7 корпусининг техник тасфири туширилган фотосуратни чоп этди. Шу билан бирга тасвир асосида навбатдаги iPhone рендери ҳам тармоқларда пайдо бўлди.

Қайд этилишича, суратлар учун корпуслар етказиб берувчи Catcher Technology заводида олинган. Суратларда орқа тарафнинг антенна тагидаги пластик вставкалари олиб ташланганлигини кўриш мумкин. Суратдаги тасвирга мувофиқ, улар корпуснинг юқори ва пастки юзасида бўйига жойлашган бўлади.

Бундан ташқари, суратда камеранинг катталашган тешигини пайқаш мумкин. У корпуснинг чеккасига яқин жойда жойлашган бўлиб, бироз туртиб чиққан. Айни дамда, у ерда икки камера жойлашадими ёки модуль фақат янгиланадими, номаълум. Шунингдек, iPhone 7да қулоқчин улаш учун жойнинг бўлиши ҳам номаълум.

Янги iPhone 7 тақдимоти 2016 йилнинг куз фаслида ўтиши режалаштирилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top