Грециядан Македонияга сузиб ўтмоқчи бўлган уч афғон чўкиб кетди
11:19 / 15.03.2016
521

Афғонистонлик бўлган уч муҳожир Грециядан оқиб ўтувчи дарёдан сузиб, Македонияга ўтқмоқчи бўлганида, чўкиб кетиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда Македония газетаси бўлмиш “Вест” ўз сайтида эълон қилган.

Нашр тарқатган маълумотга кўра, воқеа Сува дарёсида содир бўлган. Гевгелия шаҳри яқинида жойлашган Моин қишлоғида 27 ёшли ҳомиладор аёл, 17 ёшли унинг синглиси ва уларнинг қариндоши бўлмиш эркак кишининг жасади топилди.

Маҳаллий полиция ва ўт ўчириш хизмати ходимлари дарёдан кечиб ўтишга уринган 23 муҳожирга ёрдам кўрсатган. Улар транзит лагерга кўчирилган. Гуруҳдаги тўрт киши жароҳатланган ва маҳаллий шифохонага олиб кетилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top