Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Жанубий Корея КХДР баллистик ракетани атмосферанинг зич қатламига қайтариш технологиясига эгалигини рад қилди
17:12 / 15.03.2016
594

Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги КХДРда баллистик ракетани атмосферанинг зич қатламига қайтариш технологияси ҳақидаги хабарга ишонч билдирилмади. Бу ҳақда Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги вакили Мун Сан Гюнга асосланиб Рейтер ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Бундан олдинроқ, Корея Марказий телеграф агентлиги КХДР раҳбари Ким Чен Ин кўрсатмасига биноан шимолий кореялик мутахассислар қитъалараро баллистик ракета жанговар каллаги учлиги ҳароратга бардошлилигини синовдан ўтказгани ҳақида хабар берганди.

"Бу эълон қилинган хабар КХДРнинг бир томонлама баёноти", деган Сеулдагилар расмийси.


Улашинг
  • Теглар:
Top