Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Жанубий Корея президенти Шимолий Корея ҳақида фикр билдирди
16:06 / 15.03.2016
2341

15 март куни Корея Республикаси президенти Пак Кин Хе вазирлар маҳкамаси аъзолари билан учрашувда Корея Халқ Демократик Республикаси минтақада барқарорликка путур етказувчи провокацияларни давом эттириб, ўз-ўзини ҳалок этиш йўлида кетмоқда, деб фикр билдирди.

Пак Кин Хе, шунингдек, Жанубий Корея қуролли кучларини ХХДР томонидан уюштирилиши мумкин бўлган фитналарга қарши курашишга тайёр туриш ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради ТАСС.

Эслатиб ўтамиз, Пхеньян 15 март куни Корея марказий телеграф агентлиги орқали яқин вақтда атом қуроллари ва баллистик ракеталарнинг янги синов тажрибаларини ўтказишини маълум қилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top