Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Обама Путинни Савченкони озод қилишга чақирди
19:26 / 16.03.2016
486

АҚШ президенти Барак Обама Россия президенти Владимир Путинни украиналик аёл учувчи Надежда Савченкони озод қилишга чақирди. Бу ҳақда АҚШнинг Москвадаги элчихонаси матбуот котиби Уилл Стивенсга иқтибос келтирган ҳолда “Интерфакс” ахборот агентлиги маълум қилди.

Унинг айтишича, бу масала 14 мартда икки президент ўртасида бўлиб ўтган телефон суҳбатида муҳокама қилинган.

“АҚШ президенти Барак Обама ўзининг россиялик ҳамкасби Владимир Путинни қўлга олинган учувчи ва парламент аъзоси Савченкони Минск келишувларининг барча ноқонуний ушлаб турилган шахсларни озод қилиш қоидасига кўра озод этишга чақирди”, деб айтди Стивенс.

Аввалроқ украиналик депутатлар Ангела Меркель ва Хиллари Клинтондан Савченкони озод қилишда кўмак беришларини сўрашгани маълум қилинганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top