Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбек дастурчилари ҳужжатларда плагиатни топиш имконини берувчи дастур яратишди
14:59 / 16.03.2016
757

Ўзбек дастурчилари ҳужжатларни текшириш ва уларда ҳужжатларнинг локал базасидан ўзлаштиришлар бор ёки йўқлигини аниқлаш учун мўлжалланган “Plagiatus” деб номланган дастур ишлаб чиқишди.

"Мазкур дастур дастлабки базадан шу ҳужжатлардаги матн қисмларини чиқариб олади ва дастлабки ҳужжатда улар орасидаги мувофиқлик қидирувини амалга оширади. Тизим матннинг аралашган қисмларидан тузилган ҳужжатларда плагиатни топиш имконига эга. Тест натижалари кўргазмали ҳисобот кўринишида тақдим этилади", деб хабар беради Ўзбекистон интеллектуал мулк агентлиги.

Дастур муаллифлари Ядгаров Анвар ва Ядгарова Маликага № ДГУ 03479 рақамли гувоҳнома берилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top