Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Австралия ва Индонезия эркин савдо бўйича келишувни янгилашга қарор қилди
10:22 / 17.03.2016
534

Австралия ва Индонезия эркин савдо бўйича икки томон ўртасидаги келишувни янгилашга қарор қилди. Бу ҳақда Австралия савдо ва инвестиция вазири Стивен Чобо Канберрада индонезиялик ҳамкасби Томас Лембонг билан музокара олиб боргач, хабар берди.

Эркин савдо бўйича икки томон келишуви 2012 йилда йўлга қўйилган эди. Аммо орадан бир йил ўтиб, Жакарта ва Канберра муносабатларига жиддий равишда путур етгач, тўхтатилган эди.

Аммо шунга қарамай ҳар икки томон ҳам ўтган йиллар мобайнида Австралия ва Янги Зеландия ҳамда Жанубий-Шарқий давлатлар Асоциацияси (АСЕАН) ўртасида тузилган савдо келишувига мувофиқ етарли равишда ўзаро иқтисодий алоқаларни қўллаб-қувватлаб турди. Расмий маълумотга кўра, ўтган йилда Жакарта Канберра билан иқтисодий алоқалари мустаҳкам давлатлар рўйхатида 12-ўринда қайд этилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top