Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тутанхамон мақбарасидан яширин икки хона топилди
18:02 / 17.03.2016
609

Археологларнинг тасдиқлашича, Тутанхамон мақбарасида икки эшик бўлиб, улар яширин хоналарга олиб чиқади. Бу ҳақда Мисрнинг қадими обидалар вазири маълум қилган.

Халқаро археологлар гуруҳи Тутанхамон қабрини радиотўлқинлар ёрдамида турли хил объектлар хусусиятини аниқлаштирувчи радиолокацияли қурилма билан ўрганишди. Тадқиқот хулосалари шу бўлдики, мақбарада усти муҳрланган ва бўялган икки эшик топилган. Археологларнинг фикрича, бошида мақбара Эхнатоннинг рафиқаси Нефертити учун қурилган. Тутанхамон 19 ёшида эрта вафот этгач, уни шу ерда дафн этишган.
Тадқиқотга буюк британиялик машҳур мисршунос олим Николас Ривс бошчилик қилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top