Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Испания ва Украина Ростовдаги Boeing ҳалокати натижасида ўз фуқаролари ҳалок бўлганини тасдиқлади
11:32 / 19.03.2016
455

Украина ТИВ Ростов-Донда қулаб тушган Boeing йўловчи самолётида 3 нафар украиналик бўлгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатган.

Бундан ташқари, Испаниянинг Ростов-Дондаги ваколатхонаси ҳам бу авиаҳалокат туфайли бир испаниялик ҳалок бўлганини тасдиқлаган.

"Бизнинг маълумотларга кўра, қурбонлар орасида Испания фуқароси ҳам бор", дейди консулхона вакили Sputnik нашрига.

Эслатиб ўтамиз, 19 март, шанба куни FlyDubai авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 лайнери Россиянинг Ростов-Дон шаҳри аэропортига қўниш вақтида ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида 62 киши — 55 йўловчи ва экипажнинг 7 аъзоси ҳалок бўлган.


Улашинг
  • Теглар:
Top