Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қозоғистонда парламент сайловларидан олдинги “жимлик куни” бошланди
11:40 / 19.03.2016
493

Қозоғистон миллий парламентида Мажлис (қуйи палата)га сайлов бошланишидан олдинги “жимлик куни” кирди. Сайловолди ташвиқотларнинг барчаси тўхтатилди. Кўчаларда осилган билборд ва баннерлар эса ўз жойида қолдирилган. Бу ҳолат Қозоғистон қонунчилигига зид келмайди.

Айни дамда Қозоғистон парламентига бўладиган сайловда мамлакатнинг олти сиёсий партияси иштирок этмоқда. Улар: мамлакат президенти раҳбарлигидаги “Ак Жол” партияси, “Нур Отан” партияси, Қозоғистон коммунистик халқ партияси, “Бирлик” партияси, “Ауил” халқ демократик ватанпарварлик партияси ва Умуммиллий социал-демократик партияси.


Улашинг
  • Теглар:
Top