Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Туниснинг собиқ президенти 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
18:46 / 20.03.2016
438

Тунис суди мамлакатнинг собиқ раҳбари Зина ал-Обиддин Бен Алига ҳукуматдан ўз манфаати йўлида фойдалангани учун сиртдан 10 йиллик қамоқ жазоси тайинлади. Бу ҳақда Туниснинг «Мозаик ФМ» радиоси хабар бермоқда.

Мамлакат прокуратураси вакили Камел Барбушнинг маълум қилишича, Бен Али ўз мавқеидан фойдаланиб, Bienvu реклама агентлигидан фойда олган. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

Бу Бен Алига қўйилган биринчи айблов эмас. У 2011 йилда мамлакатда ишсизлик ва коррупциянинг илдиз отиб кетиши натижасида юз берган «жасмин инқилоби» содир бўлгач, Саудия Арабистонига қочиб кетган эди. Ўшандаги тартибсизликларда 80 нафардан зиёд киши ҳалок бўлган.


Улашинг
  • Теглар:
Top