Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Бельгия терактлар туфайли Франция билан чегарасини ёпиб қўйди
15:38 / 22.03.2016
753

Бельгия ҳукумати Брюсселда содир этилган давомли терактлар муносабати билан Франция чегарасини ёпиш ҳақида буйруқ берди. Бу ҳақда CBS12 News твиттерида хабар берилган.

Бундан олдинроқ, Нидерландия Брюсселдаги терактлар туфайли Бельгия билан чегарасида назоратни қатъийлаштириш ва аэропортлар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтиришга киришганди.

22 март, сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 8:10да Брюсселнинг “Завентем” аэропортида икки портлаш юз берди, орадан бироз вақт ўтиб, Брюссель метросида ҳам портлашлар юз бергани ҳақида хабар берилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top