Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Керри Путин билан кўплаб муҳим масалаларни муҳокама қилмоқчи
08:53 / 22.03.2016
528

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Москвага сафари вақтида Россия раҳбарияти билан хавфсизлик муаммолари, Яқин Шарқ ва Украинадаги вазиятларни ҳамда яна бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилмоқчи, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Керри Москвада қандайдир алоҳида мавзулар муҳокама қилиниш-қилинмаслиги ҳақидаги саволга “Жуда кўп алоҳида масалалар”, деб жавоб берди. У айнан қандай алоҳида мавзулар муҳокама қилинишига аниқлик киритмади.

Айни вақтда Керри 20-22 март кунлари Кубага сафар билан келган АҚШ президенти Барака Обамага ҳамроҳлик қилмоқда.

Керри Москвага 23-24 март кунлари келади.


Улашинг
  • Теглар:
Top