Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Австралия: Мозамбикда топилган самолёт бўлаклари MH370 бортига тегишли
10:23 / 24.03.2016
456

Австралия ҳукумати март ойи бошида Мозамбикда топилган самолёт бўлаклари 2 йил олдин бедарак йўқолган Malaysia Airlines авиакомпаниясининг MH370 рейсини амалга оширган Boeing 777 самолётига тегишли эканига ишонч билдирди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Австралия транспорт ва инфратузилма вазири Честернинг маълум қилишича, самолётни излаш билан шуғулланаётган малайзияликлар гуруҳи ҳам Мозамбикда топилган иккита бўлак Malaysia Airlines авиакомпаниясининг Boeing 777 самолёти дея қарор қилган.

"Таҳлил натижалари шуни кўрсатдики, бу қолдиқлар аниқ MH370 бортига тегишли", дейди Честер.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат илгари Франциянинг Ҳинд океанидаги Реюньон оролидан самолёт қанотининг парчаси топилган ва мутахассислар у Boeing 777 самолётига тегишли эканлигига ишонч билдирган эди.

Malaysia Airlines’нинг Куала-Лумпурдан Пекинга учиб кетаётган самолёти 2014 йил 8 мартга ўтар кечаси радарлардан йўқолиб қолган эди. Кема бортида 239 киши бўлган.

ЖАРда 2 йил олдин изсиз йўқолган Малайзия самолётига тегишли бўлак топилди


Улашинг
  • Теглар:
Top