Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Бельгия прокуратураси Эрдўғаннинг террорчилардан бири депортация қилингани ҳақидаги сўзларини рад этди
07:29 / 24.03.2016
500

Бельгия прокуратураси Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Брюсселда теракт уюштирган террорчилардан бири 2015 йилда Туркиядан депортация қилингани ҳақидаги сўзларини рад этди, деб хабар бермоқда De Morgen нашри.

Эрдўғаннинг айтишича, Туркия ҳукумати террорчилардан бирини 2015 йил июнда халқаро террорчилик билан алоқаси борлигини айтиб, Бельгияга депортация қилган.

Эрдўғаннинг таъкидлашича, Бельгия ҳуқуқ-тартибот муассасалари Туркиянинг огоҳлантиришига қарамасдан, террорчининг хорижий террорчилар билан алоқаси борлигини аниқлай олмаганлар.


Улашинг
  • Теглар:
Top