Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Энди Jaguar автомобилини соат ёрдамида бошқариш мумкин
08:15 / 24.03.2016
665

Jaguar компанияси автомобиль функцияларини бошқаришга мўлжалланган электрон соатлар учун махсус дастурни ишга туширишга ҳозирлик кўрмоқда, дея хабар беради Autocar.

Аввалроқ Jaguar ва Land Rover ҳайдовчилари Apple Watch соатлари орқали шундай имкониятга эга эдилар. Энди эса Android Wear операцион тизимидаги қурилмалар фойдаланувчилари ҳам бу имкониятдан фойдаланишлари мумкин.

Маълум бўлишича, InControl Remote ёки InControl Protect тизими ўрнатилган автомобиль эгалари соат ёрдамида машинани ўт олдиришлари, иқлим тизимини ёқишлари, ёқилғи даражасини текширишлари, эшикларни очиб, ёпишлари мумкин. Шунингдек, ўз машиналарини қурилма орқали автомобиль турар жойларидан тезда топиб олишлари мумкин бўлади.

Автомобиль эгалари дастурни 2016 йил ёз ойларидан бошлаб юклаб олишлари мумкин.


Улашинг
  • Теглар:
Top