Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Кремлда Путин ва Керрининг учрашуви бошланди
22:27 / 24.03.2016
559

Россия президенти Владимир Путин ва расмий ташриф билан Москвада бўлиб турган АҚШ давлат котиби Жон Керри ўртасида Кремлда учрашув бошланди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар тарқатган.

Учрашувда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков ҳамда америкаликларнинг Москвадаги элчиси Жон Теффт ҳам иштирок этмоқда.

Учрашув чоғида Путин Россия ва АҚШ ўзаро муносабатларда ҳамда халқаро миқёсдаги масалаларда қоидалар асосида тил топиша олишига ишонч билдирган.

Ўз навбатида, Жон Керри икки давлатнинг ҳамкорликда иш олиб бориши яхши натижаларга, хусусан сурияликлар учун яхши натижаларга олиб келишини таъкидлаган.

Жон Керри Москвага келди

Путиннинг матбуот котиби президентнинг Керри билан учрашувига изоҳ берди


Улашинг
  • Теглар:
Top