Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Мишель Платини: Мен дўстимни йўқотдим, дунё эса улуғ инсонни
19:30 / 24.03.2016
514

Ўтган асрнинг 80-йилларида Франция терма жамоаси сафида тўп сурган, кейинчалик футбол амалдорига айланган Мишель Платини голландиялик собиқ футболчи ҳамда мураббий Йохан Кройффнинг ўлими муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

"Кройфф барча даврларнинг энг зўр футболчиси эди. Мен дўстимдан айрилдим, дунё эса буюк шахсни йўқотди. У алоҳида фазилатларга эга футболчи эди, мен унинг ўйинидан роҳат олардим", дея Платининг сўзларидан иқтибос келтиради Еurope1 .

Йохан Кройфф 68 ёшида узоқ давом этган саратон хасталигидан кейин вафот этди.


Улашинг
  • Теглар:
Top