Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Сербиянинг собиқ президенти Каражич БМТ трибуналининг жазо ҳукми устидан апелляция бермоқчи
22:47 / 24.03.2016
506

БМТ трибунали томонидан 40 йилга озодликдан маҳрум қилинган Серб Республикасининг биринчи президенти Радован Каражич бу қарор юзасидан апелляция бермоқчи.

Бу ҳақда собиқ Югославия бўйича халқаро трибунал ҳукм чиқаргандан кейин Каражичнинг адвокати маълум қилди, деб хабар берди Reuters ахборот агентлиги.

Аввалроқ БМТнинг Гаагадаги трибунали Каражични айбловнинг 11 бандидан 10 таси бўйича жавобгар деб топгани маълум қилинганди.

Трибунал, жумладан Каражични Сребреницадаги хунрезлик, Сараевани қамал қилиш ва Босния ва Герцеговина муниципалитетларида инсониятга қарши жиноятларнинг амалга оширилишида жавобгар деб топди.


Улашинг
  • Теглар:
Top