Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ТИВ делегацияси Токиода Япония вакиллари билан учрашув ўтказди
15:38 / 24.03.2016
600

2016 йилнинг 24 март куни Токио шаҳрида Ўзбекистон ва Япония Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 16-раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекстон ТИВ расмий сайти хабар тарқатган.

Тадбир давомида 2015 йилнинг 24-26 октябрь кунлари Япония Бош вазири Шинзо Абенинг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувлар ва битимларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, технологик, молиявий ва техникавий, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top