Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Шимолий Корея етакчиси Сеулга зарбалар беришга тайёрланишга чақирди
08:36 / 25.03.2016
542

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат армияси Сеулдаги ҳукумат биноларига зарба бериш ҳақидаги буйруқ берилиши биланоқ бунга тайёр туриши кераклигини айтди. Бу ҳақда "Рёнхап" ахборот агентлиги маълум қилди.

Ким Чен Ин артиллерия қўшинларини кўрикдан ўтказаётганда Жанубий Корея пойтахтидаги ҳукумат биноларини "шафқатсизча" йўқ қилишга тайёр туриш кераклигини айтди.

У аскарлар "жанговар руҳ билан тўлиб-тошган" ва юқори жанговар тайёргарлик ҳолатида бўлишлари кераклигини таъкидлаб ўтди.


Улашинг
  • Теглар:
Top