Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Flydubai авиакомпанияси учувчилари парвозлар пайтида ухлаб қолган ҳолатлар бўлгани маълум қилинди
21:08 / 26.03.2016
538

Ростов-Донда самолёти фалокатга учраган flydubai авиакомпанияси ходими ва фалокатда ҳалок бўлган учувчиларнинг ҳамкасби рейслардан бирида самолёт 8 дақиқа давомида бошқарувсиз қолиб кетганини маълум қилди.  

Ушбу учувчи терговга ўзининг шахсий ҳисоботини тақдим қилди.

Ҳисоботдан маълум бўлишича, учувчилар жадвали жуда тиғиз бўлган ва шу сабабли улар парвозлар орасида етарлича дам олишга улгуришмаган. Шу сабабли учувчиларда чарчоқ йиғилиб, улар гоҳида самолётни бошқараётган пайтда ухлаб қолган ҳолатлар ҳам бўлган. Учувчининг айтишича, парвозлардан бирида самолётнинг иккала учувчиси ҳам штурвал олдида ухлаб қолгани сабабли самолёт 8 дақиқа давомида бошқарувсиз қолиб кетган.

Унинг айтишича, самолётнинг фалокатга учрашига учувчиларнинг чарчоғи сабаб бўлган бўлиши мумкин. Учувчи ўзининг фаолияти давомида ҳам парвозлар орасида меъёрида ухлай олмаган ҳолатлар бўлганини тан олди.


Улашинг
  • Теглар:
Top