Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Си Цзиньпиннинг истеъфога кетиши сўралган ундов сабабли 20 хитойлик ҳибсга олинди
00:13 / 26.03.2016
600

Хитой раиси Си Цзиньпинни истеъфога кетишга ундовга алоқадорликда гумон қилиниб, 20 хитойлик ҳибсга олинди. Бу ҳақда ОАВлар хабар бермоқда. Бу чақириқ ёзилган мактуб ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланувчи Wujie News сайтида чоп этилган.

"Ҳурматли ўртоқ Си Цзиньпин, биз Коммунистик партиянинг садоқатли аъзоларимиз ва биз бу хатни сизни барча давлат ва партия лавозимларидан воз кечишингизни сўраб ёзмоқдамиз", дейилмоқда мактубда. Мактубда раис барча ҳокимиятни ўз қўлига олгани, иқтисодиёт ва ташқи сиёсатда хатоларга йўл қўйгани, сўз эркинлигини чеклаб "мамлакатни янада фалажлагани", айтилган..

Бу хабар чоп этилганидан кейин тез фурсатда ўчириб ташланган. Дастлаб хат хорижий сайтлардан бирида хитой тилида пайдо бўлган. У қандай қилиб ҳукумат сайтига тушиб қолгани ҳам номаълум. Тахмин қилинишича, сайт хакерлар ҳужумига учраган бўлиши мумкин. Ҳибсга олинганлар орасида 10 нафар журналист ва сайтнинг ишини таъминлаш билан шуғулланган 10 нафар техник бўлган.


Улашинг
  • Теглар:
Top