Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Саудия Арабистони термаси Спалеттига йилига 15 миллион евро маош таклиф қилди
09:09 / 27.03.2016
563

«Рома» бош мураббийи Лучано Спалеттига Саудия Арабистони терма жамоасини бошқариш таклифи берилди.

Football Italia нашрининг хабар қилишича, Саудия Арабистони футбол федерацияси италиялик мураббийга таклиф билан чиққан. Уларнинг таклифи йилига 15 миллион евролик маошни ўз ичига олган.

Лекин, Спалетти бу таклифни рад этиши айтилган.

Қайд этиш керакки, «Рома» раҳбарияти Спалетти кетган тақдирда унинг ўрнини босадиган мураббий қидиришни бошлаган.


Улашинг
  • Теглар:
Top