Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Эрдўған: Туркия ярим йил ичида 5 мингдан зиёд жангарини йўқ қилди
20:56 / 28.03.2016
532

Туркия махсус кучлари 2015 йилнинг июль ойидан буён ўтган вақт ичида Курдистон ишчилар партияси аъзолари бўлган 5 мингдан зиёд жангарини йўқ қилган. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга асосланган ҳолда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Қайд этилишича, июль ойида Туркия ва курд гуруҳлари ўртасидаги ўт очиш бўйича келишув бузилгач, ўтказилган амалиётлар натижасида ташкилотнинг шунча аъзоси бартараф этилган.

Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, амалиётлар давомида ҳукумат кучлари сафидаги 355 ҳарбий ҳалок бўлган.


Улашинг
  • Теглар:
Top