Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Intel фойдаланаётган ҳиссиётларни сканерлаш технологиясини Apple сотиб олди
14:15 / 28.03.2016
818

Бир неча йиллар давомида Intel компанияси RealSense деб номланувчи уч ўлчамда сканерлаш технологияси устида иш олиб бораяпти. Бу технология инфрақизил ва лазер нурлари ҳамда камералар жамланмасини ўз ичига олади. RealSense технологиясини лаб, яноқ ва кўзлар ҳаракатининг аниқлаш воситаси сифатида ва одамлар ҳиссиётларини топишда қўлланиши мумкин. Бундай имкониятлар Emotient компаниясининг технологиялари ёрдамида амалга ошириш мумкин. Аммо бир неча ой аввал Apple бу компанияни сотиб олган эди. Энди Intel компанияси ўз SDK’сидан Emotient технологияларини олиб ташлашга мажбур бўлади.

Apple нима учун Emotient компаниясини сотиб олгани аниқ эмас. Intel’нинг инсон ҳиссиётларини аниқлаш бўйича ўзининг технологиялари мавжуд, аммо улар Emotient технологиялари каби ишлай олмайди.


Улашинг
  • Теглар:
Top