Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Жанубий Корея КХДРга ташвиқот қоғозларини тарқатмоқда
20:10 / 28.03.2016
586

Жанубий кореялик фаоллар Корея Халқ Демократик Республикасига 50 минг ташвиқот қоғозларини тарқатиб юборишди.

"КХДР раҳбари бошқарув тузумини қораловчи варақалар бир неча ҳаво шарлари орқали мамлакат устига сочиб юборилган", деб хабар беради Reuters.

Февраль ойининг аввалида КХДР Жанубий Корея устидан ҳожатхона ифлос қоғозлари ва тамаки қолдиқлари тўлдирилган халталарни ҳаво орқали ташлаган эди.

6 январь куни Шимолий Корея водород бомбасининг муваффақиятли тажрибаси ҳақида маълум қилган, шундан сўнг, мамлакатлар аро низо кескинлашиб кетганди.

Бу амалиётни нафақат Жанубий Корея, балки бошқа кўплаб давлатлар ва халқаро ташкилотлар қаттиқ қоралаб чиққанди.


Улашинг
  • Теглар:
Top