Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Суриялик ҳарбийлар Пальмирани миналардан тозалашмоқда
17:45 / 28.03.2016
498

Сурия армияси ҳарбийлари Пальмира шаҳрини ташлаб чиққан ИШИД жангарилари томонидан шаҳарнинг турли нуқталарига жойлаштириб кетган миналарини бартараф этишга киришган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Сурия ҳукумати томонидан маълум қилинишича, миналар Пальмиранинг барча ҳудудлари бўйлаб, аҳоли турар жойларида ва тарихий биноларда ўрнатилган.

Суриялик ҳарбийлар ва кўнгиллилар отрядлари 27 март куни бир неча кунлик жанглардан кейин Россия самолётлари кўмагида, 10 ой давомида ИШИД назоратида бўлиб келган Пальмирани озод этганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top