Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитой армиясига пуллик хизматлар кўрсатиш тақиқлаб қўйилди
09:45 / 28.03.2016
690

Хитойда маҳаллий ҳокимият Хитой халқ-озодлик армиясига пуллик хизматлар кўрсатиш тақиқлаб қўйилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, бундай қарор коррупцияга қарши кураш бўйича ислоҳотлар ва мамлакат қуролли кучларини модернизация қилиш бўйича охирги қадам билан боғлиқ равишда қабул қилинди.

Хитой президенти Си Цзиньпин бошчилигидаги марказий ҳарбий комиссия фармойишига кўра, қуролли кучлар пуллик хизматлар кўрсатилиши учун қандайдир янги шартномалар имзоламаслиги ва амалдаги шартномаларнинг муддати тугашини кутишлари керак бўлади.

Таъкидланишича, бу фармойиш 3 йил давомида тўлиқ бажарилиши лозим.

Аввалроқ Хитой ҳарбий бюджети жорий йилда 2015 йилга нисбатан 7-8 фоизга ўсиши маълум қилинганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top