Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Жекпот америкаликнинг умрига зомин бўлди
18:28 / 29.03.2016
609

Америкада Georgia лотореяси ғолиби Крейгори Фицжеральдни ўлдирганликда етти киши гумон қилинмоқда.

Жиноятга алоқадорликда 17 ёшдан 28 ёшгача бўлган шахслар айбланмоқда, деб хабар беради Associated Press.

Жоржия штати Бен-Ҳилл округи шерифи Бобби Маклеморнинг сўзларига кўра, йигитлар қуролли ҳужум ва ўқотар қуроллар сақлашда ҳам айбланмоқда.

2016 йилнинг январида уч нафар ниқобли Фицжеральднинг уйига бостириб киришади. Ундан пул талаб қилишади ва отиб ташлашади.

Фицжеральдга жекпотни қўлга киритиб, 434 272 долларга эга бўлганидан бир ой ўтиб ҳужум қилишган.


Улашинг
  • Теглар:
Top