Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Миср самолётини гаровга олган шахс ўзини портлатиш билан таҳдид қилган
11:50 / 29.03.2016
560

29 март куни Александрия шаҳридан Қоҳирага учишни амалга ошираётган Egypt Air авиакомпаниясининг йўловчи самолётини гаровга олган шахс самолёт ичида ўзини портлатиш билан таҳдид солган.

"Эд-Баляд" портали хабарига кўра, у экипажларга ўз шартларини бажармаса портлаш содир этишини маълум қилган.

Шунингдек, лайнер капитани Қоҳирадаги диспетчерга самолёт гаровга олингани ва Кипрга йўл олгани ҳақида маълумот узатишга улгурган.

Дастлабки хабарларда айтилишича, бортда жами 81 киши бўлган. Кейинроқ, номаълум шахс самолётдаги аёллар ва болалрни қўйиб юборгани айтилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top