Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россия Мудофаа вазирлиги Сурия операциясида иштирок этганлик учун 10,3 мингта медаль буюртма қилади
09:29 / 29.03.2016
515

Россия мудофаа вазирлиги "Сурия ҳарбий операциясидаги иштирок учун" сўзлари ёзиладиган 10 мингдан ортиқ медаль тайёрлашга буюртма қилади.

Маълум қилинишича, вазирлик 10,3 мингта медаль ва шунча ташаккурнома қоғози харид қилишни режалаштирган. Бундай медалнинг 1 донаси нархи 193,95 рубль, битта ташаккурнома қоғози эса 24,8 рубль туриши маълум қилинган. Бу буюртма учун жами 2,253 млн рубль ажратилган.

Тендерда қатнашиш учун аризалар қабул қилиш 28 мартдан 5 апрелгача давом этади.

17 март куни Россия президенти Владимир Путин Сурия операциядан қайтиб келганларни тақдирлаш маросими вақтида 17 кишига давлат мукофотлари топширганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top