Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитой Халқ банки мамлакат молия тизимига 9,2 млрд доллардан кўпроқ маблағ чиқарди
10:13 / 29.03.2016
818

Хитой марказий банки (Халқ банки) мамлакат молия тизимига 60 млрд юанни (9,22 млрд АҚШ долларига яқин) муомалага киритди.

Ушбу молиявий амалиёт қайтувчи репо сифатида амалга оширилган. Бунда қимматли қоғозлар белгиланган нархда қайта сотиш мажбурияти билан харид қилинади. Банк томонидан эълон қилинган хабарномада шу ҳақда маълум қилинган. 

Халқ банки репо амалиётини 2,25 фоизлик даромади билан 7 кунлик муддатга амалга оширди.

Хитой марказий банки шу усул воситасида мамлакат молия бозорига сўнгги ҳафтада 95 млрд юань (14,6 млрд доллар) киритди.


Улашинг
  • Теглар:
Top